Россия президенти Владимир Путин мамлакат вазирлар маҳкамасига Ўзбекистон билан ҳарбий соҳа етказмаларининг мақсадли ишлатилиши назорати юзасидан шартнома имзолаш ҳақида музокаралар олиб бориш топшириғини берди. Россия етакчисининг тегишли фармойиши ҳуқуқий ахборот порталида жойлаштирилди, деб хабар беради «ТАСС».
«РФ ҳукуматининг РФ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2016 йил 29 ноябрь куни имзоланган ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартнома доирасида етказилаётган ҳарбий маҳсулотлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш бўйича РФ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида келишув имзолаш таклифи қабул қилинсин», — дейилади ҳужжатда.
Музокаралар якунларига кўра ҳукуматга тегишли шартномани имзолаш топширилди.
Изоҳ (0)