«Юлдузли жанглар. VIII қисм: Охирги жедайлар» сагасининг навбатдаги трейлери интернетга жойлаштирилди. Уни YouTube’даги Star Wars каналида кўриш мумкин.
Бир дақиқа давом этадиган роликдан маълум бўлишича, Люк Скаюокер «Минг йиллик лочин» космик кемасининг учувчи кабинасига киради. Шунингдек, клипда Империя қўшинлари исёнчига ҳужум қилиши кўрсатилган.
Картинанинг биринчи трейлери апрелда, иккинчиси 10 октябрь куни эълон қилинган эди.
Фильм 15 декабрь кунлари катта экранларга чиқади. Унда Марк Хэмилл, Дэйзи Ридли, Жон Бойега, Оскар Айзек ва Адам Драйвер бош ролларни ижро этган.
Изоҳ (0)