Эроннинг диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШни Эроннинг асоий душмани деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу ҳақда у ёшлар билан ўтказган учрашувларидан бирида айтиб ўтди.
«Биз учун АҚШ — асосий душман, бу пессимистик қараш эмас, бу тажрибага асосланган хулоса», — деди у.
Диний раҳнамо, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронни террорни қўллаб-қувватлаши борасидаги айбловларига изоҳ бериб ўтди.
«Бу аҳмоқона баёнот америкаликлар нафақат Эрон раҳбарияти, балки бутун Эрон халқига душманлигини кўрсатади», — таъкидлади у.
Изоҳ (0)