Вазирлар Маҳкамаси «Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор имзолади, деб ёзади UzDaily.
Ҳужатга мувофиқ, Ўзбекистон ИИВ тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш хизмати; Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармалари матбуот гуруҳлари негизида матбуот хизмати ташкил этилади.
Матбуот хизмати тизимида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тузилади. Ушбу бошқарма бошлиғи лавозимига кўра, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг матбуот котиби ҳисобланади.
Матбуот хизмати тизимига «Ўзбекистон Республики Ички ишлар вазирлигининг «Постда» — «На посту» газеталари ва «Қалқон» — «Шчит» журналлари бирлашган таҳририяти киради.
Қарорда таъкидланишича, ИИВ матбуот хизмати оммавий ахборот воситалари ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи материалларини тун-у кун мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлайди, нотўғри хабар ёки ички ишлар органлари обрўсига путур етказувчи материалларга зудлик билан муносабат билдиради.
2017 йил 1 декабргача бўлган муддатда жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган жиноят ва воқеаларни ўз вақтида ва ишончли ёритиш тартибини тасдиқланади, шу жумладан, ички ишлар органларининг мазкур масалалар бўйича ваколатли масъул ходимларининг эфирга чиқишлари ташкил этилади.
Изоҳ (0)