Россия президентининг ўгай жияни Михаил Шеломов Сочидаги президент бошқарувидаги «Русь» санаторийси ҳудудида виллага эгалик қилади. Бу «Дождь» телеканали ўтказган суриштирув чоғида маълум бўлди, деб хабар беради Meduza.
Тўрт қаватли уй ва унинг атрофидаги яшил участканинг кадастр нархи 200 миллион рублдан ошади. Телеканал маълумотига кўра, бу уй Шеломовнинг «Платинум» компаниясига тегишли.
Вилла санаторий схемасида мавжуд. Умуман, «Русь» санаторийси харитасида саккизта вилла ва иккита бунгало қайд этилган.
Изоҳ (0)