Чемпионлар Лигасининг «G» гуруҳида Туркиянинг «Бешиктош» клуби пешқадамлигини давом эттирди.
Ортда қолган 3 та турнинг барчасида зафар қучган Туркия чемпиони, 4-турга келиб 2 очко йўқотди. Мусобақанинг амалдаги ярим финалчиси ҳисобланган «Монако» Истанбулдан 1 очко билан қайтди. Монакодаги биринчи ўйинда турк клуби 2:1 ҳисобида муваффақият қозонганди.
Гарчи гуруҳда сўнгги ўринда бораётган бўлса-да, монаколиклар плей-офф йўлланмасидан умидини узиб улгурмаган. Германия вице-чемпионига қарши илк учрашувда мағлуб бўлган «Порту», такрорий ўйинда зафар қучиб, иккинчи бўлиб олган. Навбатдаги турда португалияликлар Туркияга келади, «Лейпциг» эса Монакода меҳмон бўлади.
Европа Чемпионлар Лигаси «G» гуруҳи. 4-тур ўйинлари 1 ноябрь, чоршанба
Изоҳ (0)