Покистоннинг Панжоб вилоятида бир оиланинг 17 аъзоси заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Associated Press агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Муқаддам 15 киши заҳарланиб ўлгани хабар қилинган эди.
Айтилишича, зўрлаб турмушга берилган 21 ёшли Осиё биби ўйнаши билан бирга ўз турмуш ўртоғи Амжад Лошарийни заҳарлаб ўлдиришни режалаштирган. Бунинг учун у сутга заҳар солиб, уни эрига тутган. Аммо эри сутни ичмаган.
Сўнг Осиё бибининг онаси сут заҳарланганини билмай, уни ёгурт ва сариёғ тайёрлашда ишлатган. Бу маҳсулотларни барча оила вакиллари тотиб кўрган, оқибатда барча заҳарланган.
Изоҳ (0)