Биткон курси 1 ноябрь куни яна нарх рекордини янгилаб, 6600 долларга етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
CME Group йил охирига қадар биткоин фьючерслари сотувларини йўлга қўйиши ҳақидаги хабар тарқаганидан сўнг биткоин нархи бор ўсиб бормоқда.
Бир кун олдин криптовалюта қиймати 6351 долларга кўтарилган эди.
1 ноябрь ҳолатига кўра криптовалютанинг рекорд курси 6616 доллар бўлди. Шундан сўнг бу кўрсаткич бироз тушиб, 6538 долларни ташкил этди.
Йил бошидан буён унинг қиймати олти мартадан ошиққа кўтарилди.
Изоҳ (0)