Эстония полицияси пойтахт Таллиннинг марказий майдонида ўткинчиларга пичоқ билан таҳдид қилган эркакни отиб ташлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Вабадузе майдони томонга ялангоёқ эркак ҳаракатланган, у қўлидаги пичоқ билан атрофдагиларга таҳдид солгани. Бу ҳақда маълумот олган ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари етиб келиб, эркакка қуролни ерга ташлашни буюрган, лекин у полицияга бўйсунмаган. Полициячилар уч марта огоҳлантирувчи ўқ узган.Шу пайт эркак улар томонга пичоқ билан югуриб кела бошлаган. Полиция уни отиб ташлашга мажбур бўлган.
Эркак шифохонага етказилган, аммо яралари оғир бўлгани сабаб вафот этган.
Ундан бошқа ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)