Alibaba Group корпорацияси асосчиси ва ижрочи директори, Хитойнинг энг бой одамларидан бири Жек Ма «Тунда... Биз ухлаётганда» (Gong Shou Dao) номли қисқа жангари фильмда рол ижро этди. Бу ҳақда CGTN хабар бермоқда.
Жек лойиҳадаги иштирокини тасдиқлаш мақсадида Weibo ижтимоий тармоғида ўзининг иштирокидаги тегишли суратни жойлаштирди.
Фильм премьераси 11 ноябрь куни Хитойда бўлиб ўтади.
Фильм продюсери таниқли актёр — Жет Ли. Унинг ўзи ҳам фильмда рол ижро этган.
Жет Ли ва Жек Мадан ташқари, картинада Донни Йен, Сэмо Хун ва Жин Ву сингари юлдузлар қатнашди.
Фильм хронометражи 20 дақиқадан иборат.
Изоҳ (0)