Россия ҳукумати Суриядаги ҳарбий контингентини қисқартириш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Икки ҳарбий-дипломатик манбанинг маълум қилишича, режа Хмеймим базасидаги аралаш авиагуруҳ таркибидаги техникани қисман қисқартириш ва ҳарбий контингентнинг бир қисмини республикадан доимий хизмат жойига жўнатишни кўзда тутади.
Суриядаги Россия ҳарбий кучлари гуруҳларининг қисқартирилишига Сурия ҳукумат кучларининг ИШИД ва «Жaбҳат ан-Нусра»га қарши курашдаги муваффақиятлари сабаб бўлиши мумкин.
Бироқ Мудофаа вазирлиги нашрга Сурияда ҳарбий контигентни қисқартириш бўйича ҳеч қандай режа йўқлигини маълум қилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)