Ўзбекистон бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси жамоаси пахта-терими мавсумини кўтаринки руҳда давом эттириш мақсадида жорий йилнинг 29 октябрь куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани пахта-терими ҳашарчилари сафида бўлди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.
Бирлашма раҳбарияти ва ходимлари пахта далаларида жонбозлик кўрсатди. Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Оғабек Собиров, Собиржон Мўминов, Ғиёс Бойтаев, Илҳом Фармонов, Ўзбекистон халқ ҳофизи Сойибжон Ниёзов ва «Сурхон» гуруҳи қўшиқ-куйлар билан теримчиларни хушнуд этди.
Пахта теримидан кейин дала майдонида Сайхунобод аҳолиси ва теримчилари учун Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси санъаткорлари иштирокида концерт дастури уюштирилди. Соат 18:00 да Гулистон ва Сайхунобод туманларининг марказий ўйингоҳларида бирлашма санъаткорлари иштирокида катта концерт дастури бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)