Ўзбекистон Марказий банки валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 31 октябрдан бошлаб амал қиладиган янги қийматларини белгилади.
Хабар беришларича, 1 АҚШ долларининг курси 8 сўм 51 тийинга ошиб, 8 078 сўм 12 тийинга етган. Қайд этиш жоиз, АҚШ доллари курси сўнгги уч ҳафтадан буён ўсишда давом этмоқда — бунгача доллар курси беш ҳафта давомида фақат пастлаган эди.
31 октябрдан эътиборан Марказий банк курси бўйича 1 евро қиймати 9 381,12 сўм (-115,20 сўм), 1 рубль қиймати 139,27 сўм (-1,04 сўм), 1 Хитой юани эса 1 215,94 сўм (-1,10 сўм).
Маълумот учун, валюта қийматларини белгилаш чоғида Ўзбекистон Марказий банки мазкур валюталарнинг ушбу қийматда сотиш ё сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)