Испания федерал ҳукумати томонидан мансабидан четлаштирилган Каталония женералитати (маҳаллий ҳукумати) аъзолари 30 октябрь куни ишга чиқди ва буни тасдиқловчи суратларни интернетга жойлаштирди, деб хабар беради «Интерфакс».
Жумладан, ҳудуд ва барқарор ривожланиш вазири Жозеп Руй Twitter’да жойлаштирган суратда у ўз иш жойида экани акс этган. Кейинроқ у идорани тарк этди, бунда Каталония Европа демократик партияси қўмитаси учрашувига йўл олганини маълум қилди.
Женералитатнинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон эса Instagram’да Женералитат саройи фотосуратини жойлаштириб, унинг остига «Хайрли кун» деб ёзиб қўйди.
Муқаддам расмий Мадрид мухторият раҳбарларини лавозимларидан четлаштириб, минтақада тўғридан-тўғри бошқарув жорий этган эди. Бу ҳолат декабрда ўтадиган навбатдан ташқари сайловга қадар давом этиши режалаштирилган эди.
Изоҳ (0)