АҚШ президенти Дональд Трамп Давлат департаменти собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг қолган барча мактубларини чоп этиш ва таҳлил қилишни тезлаштиришини истамоқда. Мактублар Клинтон томонидан ташқи сиёсат бошқармасига тақдим этилган. Бу ҳақда 28 октябрь, шанба куни CNN телекомпанияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Телекомпания манбаларига кўра, Трамп Давлат департаменти раҳбариятига у Клинтон ҳимоя қилинмаган шахсий почта сервери ёрдамида олиб борган ишчи ёзишмаларини ўрганиш ва чоп этиш жараёнини тезлаштириши лозимлигини маълум қилган. CNN’га расмий шахсларнинг маълум қилишича, Трампнинг ушбу жараённи тезлаштириш истаги унинг шаффофликни таъминлашга интилиши билан боғлиқ.
Бундан ташқари, Трамп АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан мулоқотдан сўнг Давлат департаменти ҳозирги пайтда турли материалларни чоп этиш билан боғлиқ 13 мингдан ортиқ талабномани кўриб чиқаётганлигини билиб олди. Ушбу талабномалар нафақат Клинтоннинг мактублари, балки бир неча ўн йиллик ҳужжатларга ҳам тааллуқли.
Изоҳ (0)