Бангкокда бир йил муқаддам вафот этган Таиланд қироли Пхумипон Адульядетнинг дафн маросимига бағишланган беш кунлик маросимлар тугади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Етмиш йил давомида Таиландни бошқарган қирол 2016 йили вафот этган эди. Одатга кўра, унинг танаси бир йил давомида сақлаб турилди, шу вақт ичида мамлакатда мотам давом этди. Дафн маросимлари беш кун давом этди.
Турли диний маросимлар билан бирга ўтказилган дафн мамлакатнинг барча телеканалларидан трансляция қилинди. Марҳум қирол Рама IX нинг ягона ўғли, амалдаги қирол Маха Вачиралонгкорн (Рама Х) ўтирган автокортеж марҳумнинг хоки солинган идишни Бангкокдаги Ратчабофит ибодатхонасига олиб борди. Чакри сулоласи вакилларининг хоки анъанага кўра шу ибодатхонада сақланади.
Яна бир дафн идиши Бовоннивет буддавий ибодатхонасига олиб борилди. Пхумипон Адульядет ёшлигида қисқа муддат роҳиб бўлиб хизмат қилганида айнан шу ибодатхонада яшаган.
Мотам кортежига қироллик чавандозлари бошчилик қилди. 77 отлиқдан иборат эскадронга шахсан малика, амалдаги қиролнинг қизи Сириванваринарират бошчилик қилди.
Шунингдек, Рама IX нинг қолдиқлари Катта қирол саройидаги Чакри Маха Прасат тахт залига олиб борилди.
Изоҳ (0)