Сомали пойтахти Могадишода президент саройи яқинида жойлашган Nasa-Hablod 2 меҳмонхонага уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 27 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ қурбонлар сони ўн кишини ташкил этгани маълум қилинган эди.
Мамлакат ахборот вазири Муҳаммад Умар Усмон воқеа туфайли полиция ва разведка бошлиқлари истеъфога чиқарилганини маълум қилди.
Ҳужумни беш нафар террорчи уюштирди. Уларнинг икки нафари ўзини портлатиб юборди. Уч нафари полиция томонидан қўлга олинди.
Изоҳ (0)