ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари Ироқнинг ал-Қоим шаҳридаги марраларини ташлаб, Сурияга шошилинч тарзда ўтиб кетмоқда. Бу ҳақда, Ироқ разведкасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ал-Қоим Сурия чегарасида жойлашган. Айтилишича, ИШИД террорчилари қуролларини ташлаб, тартибсиз тарзда қўшни давлатга чиқиб кетмоқда. Уларнинг кўпчилиги Суриядаги Бу Камол аҳоли яшаш пунктида жойлашаётган маълум.
АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция ҳаво кучлари амалга оширган авиазарбалар натижасида гуруҳ дала командирларининг кўпчилиги ҳалок бўлган эди. Шундан сўнг оддий жангарилар чекина бошлади.
Ал-Қоимни озод қилиш операцияси уч кун давом этиб, унинг давомида 75 нафар жангари ўлдирилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)