Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британиялик тадбиркор Ричард Бренсон етти ойдан сўнг компанияси томонидан ишлаб чиқилаётган кемада коинотга парвоз қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у Нью-Йоркда, Global Synergy форумидаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

SpaceShipTwo. Фото: 3DNews

SpaceShipTwo. Фото: 3DNews

Бренсонга тегишли Virgin Galactic компанияси олдинроқ Unity моделидаги SpaceShipTwo сайёҳлик кемасининг туркум синовларини ўтказганди. Қурилма тез орада суборбитал коинот парвозини амалга ошириши кутилмоқда.

«Бу уч-тўрт ой ичида рўй бериши мумкин. Ундан сўнг яна уч ой ўтиб ўзим ҳам коинотга йўл олишга умид қиляпман», — деди Бренсон.

Маълумот учун, Unity модели жорий йил февралида тақдим этилган, унинг илк синов парвози эса 8 сентябрда бажарилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди