• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини ўзгаришсиз қолдирди

    Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиз миқдорида қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизматига таяниб, UZ24 хабар бермоқда.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Мазкур қарор мамлакатнинг макроиқтисодий ҳолати, пул-кредит сиёсати, банкларнинг ликвидлигига таъсир қилувчи омиллар, кредитлаш ҳажмлари ва муомаладаги нақд пуллар миқдорининг ўсиши, давлат бюджетининг ҳолати ва инфляция прогнозидан келиб чиқиб қабул қилинди.

    Марказий банкка кўра, 2017 йилнинг 9 ойи давомида пул-кредит сиёсати юқори инфляцион босим шароитида амалга оширилди.

    «Жорий йилнинг январь июнь ойларида иқтисодиётда пул таклифи ҳажми ва сўм девальвация даражасининг тез суръатларда ўсиши реал фоиз ставкаларининг пасайишига ҳамда тижорат банкларининг кредитларига бўлган талабнинг ошишига, натижада инфляцион босим ва хатарларнинг кучайишига олиб келди.

    Иқтисодиёт ва пул-кредит соҳасида шаклланган ушбу вазият, ички бозорда нархларнинг ўсиш суръатларини секинлаштириш ва инфляцион хатарларни чеклаш вазифалари Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини жорий йилнинг 28 июнидан йиллик ҳисобда 9 фоиздан 14 фоизгача оширишни тақозо этди.

    Бу, ўз навбатида, банклараро пул бозорида ўртача фоиз ставкалари январь июнь ойларидаги 8,1-9 фоиздан III чоракда 12-12,2 фоизгача кўтарилишига замин яратди. Шу билан бирга, банклар томонидан иқтисодиётга ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкасини ўртача 2 фоиз банддан кўпроққа ошиши кузатилди», — дейилади банк ахборотида.

    Сентябрь ва октябрь ойларида валюта сиёсатини либераллаштириш доирасидаги ислоҳотлар амалга оширилганидан сўнг, валюта биржасидаги операциялар ҳажми сентябр ойида биринчи ярим йилликдаги ўртача ойлик ҳажмларга нисбатан қарийб 2 баробар, экспортёрлар томонидан хорижий валютани сотиш ҳажми эса 3,5 баробар кўпайди.

    Шу билан бирга, агар Марказий банк жорий йилнинг биринчи ярми давомида корхоналар маблағларини конвертация қилиш учун валюта заҳиралари ҳисобидан маблағларни сарфлаган бўлса, сентябрь ойида валюта курсининг эркинлашуви валюта маблағларини сотиб олиш орқали алмашув курсининг мувозанатини таъминлашни тақозо этди.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2017 йилнинг январь—сентябрь ойларида истеъмол баҳолари индекси бўйича ҳисобланган инфляция даражаси ўтган йилнинг мос даврига (2,2 фоиз) нисбатан юқори бўлиб, 7,8 фоизни ташкил этди.

    Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, кузатилаётган иқтисодий жараёнлар динамикаси давом этган ҳолда қатъий пул-кредит сиёсатининг сақлаб қолиниши жорий йилнинг IV чорагида монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини минимал даражага пасайтириб, ушбу давр учун дастлаб прогноз қилинган кўрсаткичларга эришиш учун қулай шароит яратиб беради.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда миллий валютадаги активларнинг даромадлилигини сақлаб қолиш, реал фоиз ставкаларининг ижобийлигини таъминлаш ва иқтисодиётда пул таклифи суръатлари ўсишининг олдини олиш мақсадида қайта молиялаш ставкаси 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.

    28.10.2017, 09:38   Изоҳ (0)   11496
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар қониқарсиз деб баҳоланди

    28.10.2017, 09:09

    «Дарё» интернет-нашрининг веб-сайти янгиланди

    28.10.2017, 08:26

    Шавкат Мирзиёев Путиннинг топшириғига кўра Ўзбекистонга келган Дмитрий Рогозинни қабул қилди

    27.10.2017, 21:06

    Навоий вилояти пахта режасини бажарди. Бунгача фақат Хоразм ва Қорақалпоғистон вазифани уддалаган эди

    27.10.2017, 20:54

    Шавкат Мирзиёев 28 октябрда Шайхонтоҳур туманига ташриф буюриши кутилмоқда

    27.10.2017, 20:41

    Наманганда Ўзбекистон онкологларининг йиллик конференцияси ўз ишини бошлади

    27.10.2017, 20:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Россияни Эронга қурол етказиб беришдан тийилишга чақирди

    Дунё | 22 июл, 14:50

    “Челси” футболчиси собиқ клубига қайтади

    Спорт | 22 июл, 14:50

    Шавкат Мирзиёев Зомин технопаркида ишга тушган илк корхонани бориб кўрди (фото)

    Ўзбекистон | 22 июл, 14:39

    Тошкентда тунги клуб менежери мижоз томонидан отилган “хлопушка” сабаб кўзидан оғир жароҳат олди

    Ўзбекистон | 22 июл, 14:30

    “Толибон” кийиниш қоидаларига амал қилмаган аёлларни ҳибсга олмоқда

    Дунё | 22 июл, 14:20

    Маликалар кўйлаги, бриллиантлар ва 11 қаватли торт: ливанлик дизайнер Эли Саабнинг ўғли уйланди

    Лайфстайл | 22 июл, 14:08

    Тошкентда 123 марта қидирувга берилган Captiva жарима майдончасига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 13:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.