Германияда энергия ишлаб чиқарувчилари электр токи истеъмолчиларига пул тўлайдиган бўлди. Бу билан улар энергия ишлаб чиқариш ва унинг истеъмоли ўртасидаги мувозанатни сақламоқчи, деб хабар беради TJournal.
Bloomberg агентлигига кўра, 29 октябрга келиб янгиланувчи энергия манбаларидан электр токи ишлаб чиқарилиши рекорд даражага етади, бунинг натижасида электр қувватининг нархлари нолдан пастга тушиб кетади. Йил давомида биринчи марта нарх минусга қараб кетади. Бу дегани, ишлаб чиқарувчилар ё станцияларни ёпиши, ё истеъмолчиларга пул тўлаши керак.
Прогнозларга кўра, 29 октябрь соат 7:00 да шамол тезлиги 39,190 мегаватт энергия ишлаб чиқариш имкониятини беради. Бу 40 ядровий реакторлар қувватига тенг бўлиб, Германиянинг ярмини электр қуввати билан таъминлайди.
2016 йил майида Германияда истеъмолчилар электр қуввати ишлатгани учун пул олганди. Аммо унда бу жараён бир неча соат давом этган эди.
Изоҳ (0)