Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Германиянинг Deutsche Bahn темир йўл компанияси ўзининг ҳайдовчисиз микроавтобусини ишга туширди. Электр шаттл Бавариянинг Бад-Бирнбах шаҳрида, вокзал, шаҳар маркази ва минерал сув манбалари ўртасида ҳаракатланади, дея хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: AP

Фото: AP

Микроавтобуснинг мазкур йўналишда ҳаракатланиш вақти 8 дақиқа, тезлиги соатига 15 километрни ташкил этади. Франциянинг Ligier компанияси томонидан яратилган EZ10 русумидаги микроавтобус 6 та ўриндиқ билан жиҳозланган, яна шунча киши тик туриб кетиши мумкин.

EZ10 жамоат транспорти тизимига киритилган ва оддий йўлларда ҳаракатланадиган Германиядаги биринчи ҳайдовчисиз автобус бўлади. У олдиндан дастурлаштирилган йўналишда ҳаракатланади, йўлларда тўсиқларни аниқлайдиган ва зарур бўлса тўхтайдиган сенсорлар билан жиҳозланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар