Хитой шимоли-шарқидаги Хэбэй провинциясининг Таншань шаҳрида водородли ёқилғида юрадиган трамвайдан фойдаланишни бошлашди, деб ёзади «Синьхуа» агентлиги. Янги транспортни China Railway Rolling Corporation корпорацияси ишлаб чиқди.
Трамвай ҳаракатланиш чоғида ҳеч қандай ифлослантирувчи моддалар ажратмайди. Ёқилғи элементлари ичидаги реакция ҳарорати Цельсий бўйича 100 даражадан ошмайди, шунинг учун азот оксиди ҳосил бўлмайди. Двигателдан чиқадиган ягона чиқинди — сув.
Ёқилғи қуйиш тахминан 15 дақиқа давом этади, у 40 км йўл учун етади. Трамвайнинг энг юқори тезлиги — соатига 70 км.
Изоҳ (0)