Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманидаги ёнғин бартараф этилгани ва олов ичида қолиб кетган шахс қутқарилганини маълум қилди.
«23 октябрь куни соат 13:06 да Тошкент шаҳар ИИББ КВБМга Юнусобод тумани 2-даҳаси 23-уй 48-хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушди», — дейилади хабарномада.
Ёнғин содир бўлган манзилга иккита асосий ёнғин ўчириш бўлинмалари ва битта махсус автонарвон юборилди.
Биринчи жанговар бўлинмалар ёнғин содир бўлган манзилга соат 13:10 да етиб борган вақтда чақирилган манзилдаги 48 хонадондан қора тутун чиқаётганлиги ва уй эгаси хонадонда қолиб кетганлиги маълум бўлди.
Навбатчи смена шахсий таркиби томонидан 1950 йилда туғилган фуқаро Сафаров Георгий Вартанович қутқарилиб, унга ёнғин жойига етиб келган тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ёнғин натижасида хонадон ётоқхонасида ўрин-кўрпалар 2 кавдрат метр майдонда ёнган.
Мазкур ёнғин маст ҳолда сигарета чекиш оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)