Индонезиянинг биткоинга мўлжалланган Toko Bitcoin ва Bitpayer платформалари мамлакат марказий банки ушбу криптовалютани тўлов воситаси сифатида тан олишдан бош тортганидан сўнг ёпилмоқда. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар қилди.
Жумладан, Bitpayer вакиллари 1 ноябрдан фаолиятини тўхтатишини билдириб, мижозларини ой бошига қадар бошқа платформаларга ўтказишга чақирди.
Toko Bitcoin криптовалюта қабул қилишни тўхтатди.
PT Indonesia криптовалюта биржаси раҳбари икки платформанинг ёпилиши ҳақидаги қарорлар уларнинг раҳбарияти томонидан қабул қилинганини таъкидлади — мамлакат ҳукумати ҳозирча криптовалюта айланмасини ҳуқуқий тартибга солиш ишлари билан банд ва платформаларни ёпиш билан шуғулланмаяпти.
Изоҳ (0)