Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмочилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига фуқаролардан 748 та ариза келиб тушган бўлса, шуларнинг 198 таси савдо соҳасига тегишлидир, деб хабар беради Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.
Улар орасида сотувчилар томонидан нақд пул ва пластик карточкаларга бир хил нархда савдо қилмаслик бўйича ариза ва мурожаатлар мавжуд.
Фуқароларга озиқ овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бериш мақсадида Нукус деҳқон бозорида ташкил қилинган ярмаркада пластик карточкаларга қўшимча нарх қўйиб сотаётган сотувчиларнинг бор эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Нукус шаҳри А.Досназаров кўчасида яшовчи фуқаро С.Алмашова оғзаки мурожаат орқали маълум қилган.
Мазкур мурожаат бўйича федерациянинг ҳуқуқий бўлим мутахассислари ўрганиш ишлари олиб борди ва муаммо бартараф қилинди.
Шунингдек, Тўрткўл туманидаги савдо комплексида 801—802-сонли дўкондан фуқаро З.Мавленова 400 минг сўмлик сандиқ сотиб олмоқчи бўлган. Лекин сотувчи турли баҳоналарни айтиб истеъмолчига пластик карточкага савдо қилмаслигини айтган. Истеъмолчи Тўрткўл туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма ариза билан мурожаат қилган. Унинг мурожаати кўриб чиқилиб, жамият ходимлари томонидан сандиқ истеъмолчининг пластик карточкасига сотиб олиб берилган.
Изоҳ (0)