Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ бошқарувидаги коалиция томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия демократик кучлари Дайр-аз-Зор провинциясидаги йирик нефть кони устидан назорат ўрнатганини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Сурия демократик кучлари сайтида қайд этилишича, курдлар Ал-Омар нефть конини қўлга киритган. Шунингдек, ҳукумат қўшинлари нефть конидан уч километр масофада жойлашгани маълум қилинган.

Ал-Омар нефть кони узоқ вақт мобайнида ИШИД террорчилари назоратида эди. Кон Фрот дарёсининг шарқий соҳилида жойлашган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар