АҚШнинг Goldman Sachs банки Natita яхтасига харидор топди. Август ойида ушбу яхта америкалик нефть магнати Уильям Каллопдан қарзлари эвазига тортиб олинган эди, деб хабар беради «Kommersant.uz».
Каллоп яхтани россиялик миллиардер Алишер Усмоновдан 59,9 миллион долларга харид қилган эди.
Натита круиз яхтаси 2005 йили Нидерландияда Oceanco фирмаси томонидан қурилган эди. Усмонов яхтага онасининг исмини бериб, Dilbar деб атаган эди, лекин кейинчалик унинг исми Natita’га ўзгартирилди.
Харидорнинг исми маълум қилинмаяпти, аммо у Мальтада яшаши маълум. Банк харидорга катта чегирма таклиф қилишига тўғри келди — қарийб 60 миллион доллар турадиган яхта 27,5 миллион долларга сотилди. Бу Каллопнинг Goldman Sachs кредити бўйича 28 миллион долларлик қарзини ёпишга етади.
Изоҳ (0)