Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги структурасига кирувчи «Ўзтрейд» компанияси Жанубий Кореянинг KTNET (Korea Trade Network) компанияси ва Корея халқаро савдо уюшмаси (KITA, Korea International Trade Association) билан электрон тижорат бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Вазирлик матбуот хизматига кўра, ҳужжат UzTrade майдончаси негизида ягона миллий ташқи савдо электрон платформасини яратишни кўзда тутади.
Ҳозирги пайтда ресурс Ўзбекистон компаниялари тақдим этган маҳсулотлар каталогини таништириш учун хизмат қилмоқда; у ишлаб чиқарувчилар билан боғланиб, экспорт шартномалари тузиш имконини беради.
Платформада модернизация ўтказилганидан сўнг экспорт-импорт операциялари контрактация жараёнини бутунлай қоғозсиз шаклда бошқариш мумкин бўлади.
KTNET Жанубий Корея миллий қоғозсиз савдо тизими — TradeKorea оператори ҳисобланади. Унда KITA’га аъзо 70 мингдан ортиқ компаниялар маҳсулотлари тақдим этилган.
Изоҳ (0)