20 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Мактабгача таълим вазирлигига Агрепина Шин раҳбар этиб тайинланди. Сенатор Шин бунгача Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежига директорлик қилиб келаётган эди.
2. ЕХҲТ вакили Ўзбекистон ҳукуматини ҳибсдаги журналистларни озод этишга чақирди. Озод этилиши номма-ном сўралган журналистлар орасида «Дилмурод Саййид, Юсуф Рўзимуродов, Бобомурод Абдуллаев ва бошқалар» бор.
3. Ўзбекистон разведкачилари Британиядаги халқаро танловда иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақада 29 мамлакатдан 139 жамоа қатнашди. Ўзбекистон унда илк бор қатнашмоқда.
4. Лола Каримова-Тиллаева АҚШда яшаш унинг ҳаётида муҳим аҳамият касб этгани ҳақида сўзлаб берди. «Бу ерда мен инсон ҳаётининг асосий омилларидан бири бўлмиш сўз эркинлигини кундалик равишда қўлламоқдаман», — дейди у.
5. ЎФФ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги мураббийи Рўзиқул Бердиев бўлишини тасдиқлади. Улар «мураббий фақат хорижлик бўлади» дейишганди. Улар ваъда беришганди.
Изоҳ (0)