Шимолий Корея ҳимоя учун ҳам ядровий қуролни сақлаб туради ва ривожлантиради. Бу ҳақда КХДР ТИВ Шимолий Америка департаменти раҳбари Цой Сон Хи Москвада бўлиб ўтган ядровий қуролни тарқатмаслик бўйича конференция чоғида маълум қилди, деб хабар берди «Коммерсант.ru».
«Биз учун бу ҳаёт-мамот масаласи. Жорий вазият ҳужумни қайтариш учун ядровий қуролга муҳтожлигимиз ҳақидаги ишончимизни орттирмоқда», — деди Цой Сон Хи.
Цой Сон хонимнинг сўзларига қараганда, Пхеньян ядровий қуролни учинчи қўлларга топшириш ниятида эмас ва қуролни тарқатмаслик ғояларига садоқат сақлайди.
Цой Сон Хи Шимолий Корея ядровий қуроли фақат АҚШга қарши йўналтирилганини, бошқа бирор давлат нишон сифатида кўрилмаслигини билдириб ўтди.
Изоҳ (0)