ИШИД террорчи гуруҳи Кобулдаги масжидга уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Охирги маълумотларга қараганда, масжидга уюштирилган худкушлик ҳужуми оқибатида 30 киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар бор.
Маҳаллий 1TV телеканалининг хабар беришича, террорчи-ҳудкуш имом Замон масжиди олдида ўзини портлатиб юборган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашдан сўнг отишма юз берган.
Яна бир портлаш Ғур вилоятида рўй берди — у ерда ўн киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)