SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск 18 октябрь куни Twitter’да The Boring Company компанияси дўконига ҳавола қолдирди. У компанияни шаҳар кўчалари остида автомобиль туннелларини қазиш учун ташкил этган. Дўконда компания номи туширилган қора кепка сотилади, деб ёзади Meduza.
Маск уни «Дунёдаги энг зерикарли кепка» деб номлади, унинг қиймати 20 доллар.
Эртаси куни бизнесмен аллақачон тўрт мингта кепка сотилганлигини маълум қилди. Беш мингинчи харидорга совға — яна битта кепка ваъда қилди.
Ҳақиқатан ҳам ғолибга иккинчи кепка тақдим этилди. Мукофотни Миссури фуқароси Калтер Тилтон қўлга киритди. Ҳадя кепкасини The Boring Company ходимлари имзолади.
Тилтон ўзини ноқулай ҳис қилмаслиги учун Маск унга эски суратини кўрсатди: унда Маск шляпа устидан кепка кийган.
Изоҳ (0)