«Валдай» халқаро баҳс клубининг пленар йиғилишида қилган чиқишида Россия президенти Владимир Путин АҚШ томонидан жорий этилган санксион чоралар Россияни Европа бозорларидан сиқиб чиқаришга уриниш эканлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Санкцион пакет... очиқчасига Россияни Европа энергия ташувчилар бозоридан сиқиб чиқаришга, Европани АҚШнинг қимматроқ суюлтирилган газига ўтишга мажбур этишга қаратилган», — деди Кремль раҳбари.
Путиннинг сўзларига қараганда, «айримлар ҳатто сиёсий баҳоналардан ўз тижорий манфаатлари йўлида фойдаланаётганини яшириб ўтирмайди».
«Биз сиёсат иқтисодий, бозор муносабатларига қўпол тарзда аралашаётганига кўп гувоҳ бўлмоқдамиз, ваҳоланки, улар яқиндагина бу имконсизлигини, самарасизлигини ва бунга йўл қўйиб бўлмаслигини айтаётган эди», — қўшимча қилди Путин.
Изоҳ (0)