Тошкентдан Олмаота ва Остонага бориб-келиш мунтазам рейслари кўпайтирилади. Бундан ташқари, Қозоғистон шаҳарларидан Ўзбекистоннинг Урганча, Бухоро ва Самарқанд каби тарихий шаҳарларига янги йўналишларни очиш масалалари кўриб чиқилмоқда, деб ёзади «Kommersant.uz» «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Эйр Астана» авиакомпаниялари раҳбариятлари учрашуви чоғида эришилган келишувларга таяниб.
Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида икки мамлакат ўртасидаги йўловчилар ташувларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, «Эйр Астана» АЖ ҳаво кемаларини Uzbekistan Airways Technics авиакорхонаси базасида техник кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш ҳамда қозоғистонлик учувчиларни МАК Тренажёр мажмуасида тайёрлаш бўйича ҳамкорлик жиҳатлари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)