БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтум вазирлар маҳкамасига янги шахслар тайинланишини хабар қилди. Хусусан, унинг сўзларига қараганда, тарихда биринчи марта сунъий онгни ривожлантириш бўйича давлат вазири тайинланади, деб хабар беради «РИА Новости».
Ушбу лавозимни 27 ёшли Умар бин Султон эгаллайди.
«Янги ҳукумат — янги фуқаролар ҳукуматидир. Билимни ривожлантириш йўлида. Тадқиқотлар ва фанни қўллаб-қувватлаш йўлида», — деб ёзди бош вазир Twitter’даги саҳифасида.
Шу ҳафта у БААда сунъий онгни ривожлантириш стратегияси бошланишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)