Ироқ ва Саудия Арабистони орасида 27 йил олдин узиб қўйилган авиаалоқа қайта тикланди. Бу ҳақда Ироқ транспорт вазирлиги баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Ироқ ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик доирасида авиаалоқани ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди», — дейилади баёнотда.
Ҳужжатда айтилишича, Ироқ барча мамлакатлар, биринчи навбатда, минтақадаги қўшнилар билан алоқа қилиш учун очиқ.
18 октябрь куни Бағдод аэропортига Саудиянинг Flynas авиакомпаниясига тегишли биринчи самолёт қўнади. Уни Ироқ транспорт вазири Козим Финжон ва Саудия элчихонаси ходимлари кутиб олади.
Изоҳ (0)