Ўзбекистоннинг барча нотариуслари легализацияни талаб қилувчи ҳужжатларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда, Адлия вазирлигига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бунга қадар фақат маълум нотариуслар ҳужжатларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга эди.
Бундан буён чет элда ҳисобга олиниши учун легализация талаб қилинадиган ҳужжатларни тасдиқлаш учун фуқаролар ўзи учун қулай бўлган ҳар қандай нотариусга мурожаат этиши мумкин.
Изоҳ (0)