Германия канцлери Ангела Меркель 18 октябрь куни мамлакатда уч томонли коалицион ҳукумат тузиш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Музокаралар Христиан демократик иттифоқи/Христиан социал иттифоқи марказчи блоки, «Эркин демократлар» партияси ва Яшиллар ўртасида бормоқда. Германиялик сиёсатшунослар бўлажак ҳукуматни «Ямайка коалицияси» деб атамоқда, негаки уч томоннинг партия байроқлари ранги (қора, сариқ, яшил) Ямайка байроғини эслатади.
Меркель хонимга кўра, коалицион ҳукумат яратиш бўйича музокаралар бир неча ҳафта давом этади. Экспертлар Ангела Меркель барча билан умумийлик топишга уринишини кутмоқда.
Изоҳ (0)