АҚШ Мудофаа вазирлиги ИШИД террорчилик гуруҳининг Ямандаги жангариларига қарши операция ўтказиб, ўнлаб жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«АҚШ кучлари Яманнинг Ал-Бейд вилоятида жойлашган икки тайёрлов лагерига берган зарбалари оқибатида ИШИДнинг ўнлаб аъзоси йўқ қилинди. Бу билан ташкилотнинг янги жангариларни тайёрлашига тўсқинлик қилинди», — дейилади хабарда.
Жангарилар қурол-аслаҳаларида АК-47 автоматлари, пулемотлар ва гранатомётлар бўлганлиги таъкидланмоқда.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал майор Игорь Конашенков АҚШ коалицияси Ироқда ИШИДга зарба бериш шиддатини сусайтирганлигини маълум қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)