Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англия Премьер-Лигасининг камтаргина «Уотфорд» футбол клуби мамлакат тарихига кирди. Сабаби у кетма-кет учинчи беллашувда сўнгги дақиқадаги гол сабаб очколи бўлди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Бунақаси ҳали кузатилмаганди, деб ёзди Opta нашри. АПЛ 6-турида «Суонси» меҳмони бўлган «Уотфорд» 90-дақиқада ғалаба голини уриб, Уэльсда байрам қилганди — 2:1. 7-турга келиб Марку Силва шогирдлари «Вест Бромвич» майдонида 95-дақиқада гол урди ва мағлубиятдан қутулиб қолди — 2:2. Ва ниҳоят «Арсенал»га қарши бўлиб ўтган 8-турдаги ўйинда 92-дақиқадаги гол «Уотфорд»га 3 очко олиб келди — 2:1.

Айни пайтда клуб 15 очко билан «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» клубларидан кейин кучли тўртликни якунлаб турибди. Ортда қолган 8 та ўйинда жамоа 13 та гол уриб, шунча ўтказиб юборди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Грета Тунберг тўртинчи бор тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлди
Маҳаллий
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Дунё
Совуқ урушни расман якунлаган Буш ва Ельцин, Францияга қочиб кетган машҳур режиссёр — Роман Полански ва “Буюк голланд тошқини”. Кун хронологиясида 1 февраль