1792 йилнинг 13 октябрида Оқ уйни қуриш ишлари бошланган. Кейинчалик у Америка президентларининг расмий қароргоҳига айланган. Турли йилларда бино «Президент саройи» ёки «Президентлар уйи» деб аталган. Ўзининг ҳозирги номига 1901 йилда Теодор Рузвельтнинг шарофати билан сазовор бўлган. «Коммерсантъ» нашри ушбу қароргоҳ ҳозирда қандай кўринишга эга эканлиги тасвирланган суратларни тўплаб тақдим этди.
1972 йилда Оқ уй архитектор Жеймс Хобан лойиҳаси асосида қурила бошланган. Унинг ташқи кўриниши Дублиндаги Ленестер-Хаусга ўхшаш (Ирландия парламенти)
Бино 1800 йилдаги фойдаланишга топширилган. Айни вақтда Оқ уй 6 қаватдан иборат, унда 132 та хона, 32 та ванна, 28 та камин, 8 та зина ва учта лифт мавжуд.
Брифинглар хонаси Рональд Рейганнинг матбуот котиби Жеймс С.Брэди шарафига номланган. У 1981 йилда президентга уюштирилган суиқасдда жиддий жароҳат олган.
«Оқ уй» номи расман 1901 йилда президент Теодор Рузвельт томонидан қабул қилинган.
Рузвельт хонаси ўз номини АҚШнинг икки президенти Теодор Рузвельт (1901—1909) ҳамда Франклин Рузвельт (1933—1945) шарафига олган.
Президент оиласи Оқ уйда яшагани учун ижара ҳақи тўламайди, бироқ озиқ-овқат, кийим-кечакларни ювишга кетадиган харажатларни ёнидан тўлайди.
Оқ уйда мунтазам равишда экскурсия уюштирилиб турилади. Экскурсияда қатнашиш аризасини камида 3 ҳафта олдин топшириш керак.
Оқ уй ошхонасида кеча-ю кундуз беш нафар бош ошпаз ишлайди ва улар исталган вақтда 140 нафар одамга тушлик тарқатишга тайёр туради.
1942 йилда бинонинг шарқий қанотига кинотеатр қурилган.
2017 йилнинг августида бинонинг Жанубий зинаси 1940 йилдан буён биринчи маротаба таъмирланди.
Оқ уй ошпазлари Мустақиллик куни муносабати билан жўжа қовурмоқда
Оқ уйда, шунингдек, Гарри Трумэннинг президентлик даврида пайдо бўлган боулинг йўлакчаси ҳам мавжуд
2017 йилнинг январида АҚШ президенти Дональд Трамп Аврам Линкольн ухлаган хонада ётаётганини тан олганди.
Дастлабки Оқ уйдан сақланиб қолган ягона буюм — Жорж Вашингтоннинг портрети. Уни АҚШ тўртинчи президентининг рафиқаси — Долли Мэдисон сақлаб қолган. Қолган барча нарсалар 1814 йилда Британия қўшинлари уюштирган ёнғин оқибатида куйиб кул бўлган.
Изоҳ (0)