Амирликлар полицияси талаб қилинган лицензияси бўлмаган, такси сифатида фойдаланилаётган юзлаб машинани мусодара қилди. Бу ҳақда UAE Inside нашри хабар бермоқда.
Ходимларнинг маълум қилишича, охирги уч ой ичида йўловчиларни ноқонуний ташиш учун 659 та шахсий машина қайд этилган. Қўлга тушган машина эгаларини қандай жазо кутаётганлигига аниқлик киритилмаган. Расмийлар фуқаролардан ноқонуний таксичилар хизматидан фойдаланмасликни сўрамоқда, чунки бундай транспорт туридан фойдаланиш ҳайдовчининг анонимлиги туфайли йўловчи соғлиғи ва хавфсизлигига жиддий зиён етказади.
Полиция вакилларига кўра, ноқонуний таксичиларнинг аксариятида зарур лицензия бўлмаслиги ёки улар Бирлашган Араб Амирликларида яшаш ҳуқуқи бўлмаган ҳолда яшаётган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)