Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурия армияси Россия ҳаво-космик кучлари кўмагида Майадин шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Delfi

Фото: Delfi

«Охирги ҳафтада Майадинга ИШИДнинг Ироқдаги энг жанговар захира кучлари сафарбар этилганди. Шаҳарда террорчилар тор-мор этилгани Сурия қўшинларининг тактик ютуқлари оператив муваффақиятларга айланишига асос яратди», — деди Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков.

Майадинни озод қилиш бўйича операцияга Сурия армияси генерали Ҳасан Сухел бошчилик қилгани билдирилмоқда.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Челси” қишки трансферлар ойнасида топ-4 лига клублари сарфлаган жами пулдан ҳам кўпроқ харажатни амалга оширди
Бизнес
Тошкент шаҳрида квартиралар нархи қандай ўзгаргани таҳлил қилинди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Бўстон туманида иш ўринларини кўпайтириш кераклигини айтди