Украина президенти Пётр Порашенко мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш режалари ҳақида яна бир бор гапирди. Президент мазкур баёнотни Киев ҳарбий лицейи курсантларининг қасамёд қилиш маросимида берган, деб ёзмоқда »Коммерсантъ».
Курсантларни табриклаш чоғида Порашенко Украина албатта НАТО аъзосига айланишини таъкидлаган.
«Ҳеч шубҳа йўқки, бу мард йигитлар орасида бўлажак офицер ва генераллар, элчи ва вазирлар турибди. Ким билсни, бўлажак президент ҳам. Ва, эҳтимол, НАТОнинг бўлажак бош котиби ҳам. Чунки Украина албатта альянс аъзосига айланади», — деди Порошенко.
Июль ойида НАТО Украинани альянс аъзолигига қабул қилиш бўйича муҳокамаларга қайтишга тайёрлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)