Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

19 сентябрь куни Мексикада содир бўлган зилзила вақтида Фрида лақабли лабрадор зотли ит 52 кишини қутқарди. Мексика Ҳарбий-денгиз кучларида хизмат қилувчи кучук одамларни вайроналар остидан қидириб топган ва уларни чиқариб олган, деб хабар берди Meduza.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

10 октябрь куни Мехикода Фриданинг бино деворига туширилган улкан тасвири пайдо бўлган. Ит ўзининг ҳарбий анжомларида — ҳимоя кўзойнаги ва жилетда тасвирланган.

«Бундай оғир вақтларда у — куч ва умид рамзи. Мен буни зилзиладан жуда катта жабр чеккан ва ўзим жуда яхши кўрадиган Рома Норте даҳасига олдинги ижобий кайфиятни қайтариш учун чиздим», — дейди мексикалик Uneg —  граффити-рассоми билан бирга ит тасвирини яратган ижодкор Селеста Байерс.

Фото: AFP

Фото: AFP

Октябрь ойининг бошида Фридага Мексика ҳамда Тринидад ва Тобаго футбол бўйича терма жамоалари учрашувида миннатдорчилик билдирилган эди. Ҳарбийлар Фридани ва зилзила вақтида жабрланганларни қутқарган яна бир итни стадион майдонига олиб чиқишган.

Фото: EPA

Фото: EPA

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Мексикада 7,1 магнитудали зилзила содир бўлиши оқибатида камида 360 киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади