Покистоннинг Афғонистонда АҚШ фуқароси бўлган аёлнинг тутқунликдан озод этилишида иштирок этиши расмий Исломобод минтақада хавфсизликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга тайёрлигини намоён этди. Бу ҳақда Дональд Трампнинг Оқ Уй томонидан 12 октябрь куни тарқатилган баёнотида айтилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Кеча АҚШ ҳукумати, Покистон расмийлари билан бирга ишлар экан, Бойле-Коулман оиласининг озод этилишини таъминлай олди. Буган улар эркинликка чиқди. Бу мамлакатимизнинг Покистон билан алоқаларидаги ижобий жиҳат», — таъкидлади Трамп.
«Покистон ҳукумати томонидан кўрсатилган ҳамкорлик у АҚШнинг минтақада хавфсизликни тиклаш чақириқларини ҳурмат қилишини кўрсатди. Контртеррор операцияларимиз чоғида ва қолган тутқунларни озод қилишда ҳам шундай ҳамкорликни кўришга умид қиламиз», — қўшимча қилди АҚШ раҳбари.
Афғонистонда 31 ёшли АҚШ фуқароси Кейтлин Коулман ҳамда унинг 34 ёшли турмуш ўртоғи, Канада фуқароси Жоше Бойле, шунингдек, уларнинг болалари беш йиллик тутқунликдан сўнг озод қилинди. Улар 12 октябрь куни Покистонга етказилди.
Изоҳ (0)