Япониянинг Окинава оролида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли CH-53 Sea Stallion вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Nippon News Network агентлигига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар қилди.
Япония фавқулодда хизматлари қулагандан сўнг вертолёт олов олганини хабар қилмоқда. Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.
Stripes нашрига кўра, вертолёт АҚШ ҳарбийлари жойлашган ҳудудга яқин ердага ўқув зонасида фавқулодда қўнишни амалга оширган.
Вертолёт экипажига зиён етмади. Шунингдек, маҳаллий аҳоли вакиллари орасида зарар кўрганлар йўқ.
Изоҳ (0)