Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти махсус сиртқи бўлимига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари якунланди, деб хабар беради «Azon.uz».
Сиртқи бўлимга 101 та ҳужжат қабул қилинди. Абитуриентлар ақоид, фиқҳ ва араб тили фанларидан ижодий имтиҳон топширади. Сиртқи бўлим учун 60 та квота ажратилган.
Қабул имтиҳонлари 12 октябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)