AdMe отасидан ёки бошқа яқинидан миллиардлаб доллар мерос бўлиб қолган дунёдаги энг бой аёллар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Элис Уолтон, 67 ёш
Wal-Mart асосчиси Сэм Уолтоннинг қизи. У ўзи мустақил равишда иқтисод ва молия соҳасида ишлаб кўргач, отасининг бизнесидаги улушини олишга рози бўлган.Сьюзан Клаттен, 54 ёш
Германиядаги энг бой аёллардан ҳисобланмиш Сьюзан Клаттенга отасининг Алтана ҳамда BMW’даги улуши мерос бўлиб қолган. Сьюзан оилавий бизнесга шўнғиб кетгунига қадар реклама соҳасида ва BMW’да муҳандис лавозимида ишлаган.Лорен Пауэлл Жобс, 53 ёш
Лорен — афсонавий Стив Жобснинг беваси. У Стенфорд университетини тамомлаган, илмий даражага эга, Apple Inc. ҳамда The Walt Disney Company ҳаётида иштирок этган. Лорен мунтазам равишда хайрия ишлари билан шуғулланиб келади.Жина Райнхарт, 63 ёш
Жина — Австралиядаги энг бой одам. У темир рудасини қазиб олувчи йирик компанияга хўжайинлик қилади. У уч марта турмушга чиққан ва уч нафар фарзанди бор. Жина отасидан мерос бўлиб қолган компания учун курашишига тўғри келган: қарзга ботган, бироқ у компанияни юқори даражага олиб чиқишга муваффақ бўлган.Абигейл Жонсон, 55 ёш
Абигейл Fidelity Investments компаниясига (дунё бўйлаб инвесторларга хизмат кўрсатувчи компания) раҳбарлик қилувчи Жонсонлар оиласининг учинчи авлоди. Ҳозирги кунда Абигейл ўзининг 24,4 фоиз акцияларидан қўшимча даромад олиб туради.Елена Батурина, 54 ёш
Москва собиқ мери Юрий Лужковнинг собиқ хотини бўлмиш Елена Россия, Австрия, Чехия ва Ирландияда меҳмонхона бизнеси билан шуғулланади. Шунингдек, у Европада кўчмас мулк ва муқобил энергетикага инвесторлик қилади.Шарлен де Карвальо-Хейнекен, 62 ёш
Дунёда пиво ишлаб чиқариш соҳасида йириклиги бўйича учинчи ўринда турадиган Heineken корпорациясининг меросхўри. Отасининг ўлимидан сўнг, у Heineken’нинг 25 фоиз акциясига эга бўлган. Шундан буён Шарлен оилавий бизнесини ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.Кирсти Бертарелли, 46 ёш
Serono компаниясининг хўжайинини рафиқаси бўлмиш Бертарелли — Буюк Британиядаги энг бой аёл. Бундан ташқари у All Saints гуруҳи томонидан ижро этилган машҳур «Қора қаҳва» қўшиғининг муаллифи сифатида ҳам танилган. Шунингдек, у Буюк Британия собиқ гўзали ҳамдир.
Изоҳ (0)